20.07.2025 / O'zbekiston

Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев

Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев

Ўзбекистонда кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги мавжуд. Натижада фермерлар солиқ тўлай олмаяпти, ходимларига ойлик беролмаяпти. Бу ҳақда 19 июл куни Савдо-саноат палатасида тўқимачилик саноати вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди.

“Кун тартиби учун яна битта масала – кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги. Майли, [тўқимачилик кластерларининг] давлат олдида қарзи бор, кредит қарзи бор, лекин фермерларнинг олдида ҳам жуда катта қарзи бор. Унинг оқибатида фермер солиқ тўламаяпти, ойлик беролмаяпти, кредитини ёполмаяпти”, – деди Қудбиев.

Йиғилишда иштирок этган иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҳам кластерларнинг фермерлардан қарздорлигини тасдиқлади.

 

 Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июлда пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштириш чоралари эълон қилинган эди.

KUN.UZ