Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш учун кўзи ожиз ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо педагогик фаолиятни амалга оширишлари учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратилганми? Aбдулло Aбдухалилов ва Дилмурод Юсупов ўз тажрибалари ва педагогик фаолиятдаги инклюзиянинг муваффақиятли мисоллари асосида ушбу муаммони ўрганишди.
Жорий йилнинг 28 июлидан Ўзбекистонда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган. 2008 йилдан бери амалда бўлган мазкур конвенция Ўзбекистон томонидан 2009 йилнинг 27 февралида имзоланган ҳамда 2021 йил 7 июнида ратификация қилинган эди.
Бугун, 15 июль куни Отабек Сатторийга нисбатан апелляция суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра, Маърифат маҳалласида жойлашган сотиб олинган уйлар судланувчига қайтарилди. Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қабул қилинган ҳукмнинг бошқа қисмлари эса ўзгаришсиз қолдирилди. Отабек Сатторийга берилган 6 йилу 6 ой жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди. Жазо ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан ҳисобланиши белгиланди.
5 июнь куни Қарши аэропортида самолётда иссиқ туфайли техник носозлик рўй берди ва йўловчилар бортда қолиб кетишди. Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ ҳароратга темир двигателлар дош беролмаган бир пайтда қишлоқ аёллари далада кетмон чопишмоқда. Kun.uz улар билан суҳбат қилди.
Ўзбекистон ОАВларида аёлларга нисбатан шилқимлик, буллинг ва зўравонлик муаммоси тобора тез-тез ёритилмоқда. Эҳтимол, энг кўп муҳокама қилинган янгилик сифатида полшалик журналистнинг меҳнат аккредитацияси билан боғлиқ муаммо ва ўзига нисбатан шилқимлиги ҳақидаги воқеалар бўлиб чиқди. Агар биринчи муаммо тезда ҳал этилган бўлса, шилқимлик билан боғлиқ ҳолат ҳал қилинмай қолди – "босқинчи" аниқланмади ва жавобгарликка тортилмади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Россия пойтахти Москва шаҳрида жойлашган “Монолит капитал строй” қурилиш компаниясида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролар иш берувчи ташкилотдан норози бўлиб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Тасвирда фуқаролардан бири ўзларининг «Индорама» ишчилари экани ва иш ташлаш эълон қилганини айтган. Шунингдек, йўловчиларнинг саволларига жавобан сувчи-деҳқон экани, иш ҳақи кам эканидан норозилигини баён қилган. «1,5 миллион сўм ойлик берарди, етмаяпти ўзи, шуни ҳам камайтирмоқчи бўляпти», дейди ишчилардан бири. Халқаро автомобил йўлига чиққан велосипед ҳайдовчилари йўлни тўсишдан мақсад тегишли амалдорлар билан гаплашиш эканини айтган.
Жаҳон бўйлаб пахта харидорлари Шинжонда етиштирилган пахтадан юз ўгираркан, ўзбек "оқ олтин"и бозори чаққон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Хонконгдаги “The South China Morning Post” нашри ёзмоқда. Хитой пахта етиштириш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Шинжондаги пахтани қайта ишлаш заводларида 600 мингдан зиёд одам ишлайди. Ўтган йили Хитойда қарийб 5.9 миллион тонна пахта етиштирилган.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ кейинги икки ой ичида ўз ишчилари сонини иккинчи бор қисқартирмоқда.
5 май куни ширкатнинг юзлаб ишчиси ишдан бўшатилиши борасида огоҳлантириш хати олди. Ўтган ойда ҳам ширкатнинг юзлаб ишчиси ишдан бўшатилганди.
Ширкат ишчилари иддаосича, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бренд остида хонадонларга ўрнатилган “ақлли” газ ҳисоблагичлари сабаб “Ҳудудгазтаъминот” Texnopark МЧЖдан катта миқдорда қарз бўлган.