Қува туманида ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари устидан кўрилаётган ишда жабрланувчи Гулираъно Қосимова суд залидан чиқариб юборилди. Аввалроқ ОАВ вакиллари, хусусан, Kun.uz сайти мухбирининг ҳам иштироки чекланган эди. Г.Қосимова ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат йўллаб, ёпиқ кўрилаётган ишда вилоят Ички ишлар бошқармаси юристлари гувоҳларга таъсир ўтказаётгани, судланаётган ва гувоҳликка чақирилган ходимларни ҳимоя қилишга уринаётгани, раислик қилувчи Авазбек Раҳимовнинг адолатсизлик қилаётгани ҳақида гапирди.
1 ноябрдан бошлаб, ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгармоқда. Бу ҳақда президентнинг “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида келтириб ўтилган.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан эътиборан, ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади.
Элликка яқин Россия фуқароси 3 ойдан бери Ўзбекистоннинг Air Samarkand авиакомпаниясидан маош ололмаётгани ҳақида хабар тарқалди. Авиакомпания баёнотига кўра, кутилмаган харажатлар туфайли “молиявий чақириқлар”га дуч келинган ва қарздорликни тезроқ қоплашга “устувор вазифа” деб қаралмоқда.
Пахта йиғим-терими мавсумида 14 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди, деб хабар берди Бандлик вазирлиги.
Хусусан, 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосан жавобгарлик чоралари белгиланган.
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилқишлоқ маҳалласи турғунлари билдиришича, бу қишлоқда тўлиқ таълимни амалга оширадиган мактаб мавжуд эмаслиги сабабли 50 дан ортиқ болалар ҳар куни 5-6 км узоқ масофадаги мактабга қатнашга мажбур бўлмоқда. Бу тоғли ҳудуд бўлгани боис ёмон об-ҳаво шароитларида ҳаракатланиш болалар учун янада катта хавф туғдиради. Ота-оналарнинг айтишига кўра, бахтсиз ҳодисалар ёки жароҳатланиш ҳолатлари ҳам кузатилган ва бу аҳоли орасида катта хавотир уйғотмоқда. Гарчи бу ҳудудда 60 сонли мактаб филиали мавжуд бўлсада, у асосан бошланғич синф ўқувчиларини қамраб олади.
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги фермер судда кластерни ютиб чиқди. Қарор қонуний кучга кирди, ижро варақаси МИБга юборилди. Аммо орадан ярим йил ўтса-да, деҳқон ҳақини ололгани йўқ. Кластер қарздорликни тўламаяпти, давлат органлари эса барибир фермердан солиқ талаб қиляпти.
Ҳокимнинг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳаллалардаги ҳар бир фаолга 5 нафардан одам топиб чиқиш мажбурияти юклатилганини маълум қилган. “Нега ҳали ҳам ҳеч ким йўқ? Аёлмисан-йўқми, ноинсоф?! Виждонсиз! Келсанг кел, мана бу ёққа тез-тез, ишлагинг келмаса, йўқол, кет!” деган у пахта даласида туриб.
«Бу суҳбатни бошлашдан олдин айтиб қўймоқчиманки, агар мен эртага тирик бўлсам ҳам, ёки мени эртага ҳибсга олишса ҳам, ёхуд ғойиб бўлиб қолсам, бунинг жавобгарлиги Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов зиммасида бўлади. Мени умидсизликка солган шу киши. Агар эртага мен ўлиб қолсам, ҳақиқат айтилишини истайман».
Ижтимоий тармоқлардаги эълонлар фуқаролардан пул йиғиб, хизмат кўрсатмаган ҳамда лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланган бешта фирма рўйхати келтирилган, улар орасида Adworld ҳам бор. Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилиш, ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқиш, шубҳали тўловларни амалга оширмаслик сўралган.
Ўзбекистонда кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги мавжуд. Натижада фермерлар солиқ тўлай олмаяпти, ходимларига ойлик беролмаяпти. Бу ҳақда 19 июл куни Савдо-саноат палатасида тўқимачилик саноати вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди. “Кун тартиби учун яна битта масала – кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги. Майли, [тўқимачилик кластерларининг] давлат олдида қарзи бор, кредит қарзи бор, лекин фермерларнинг олдида ҳам жуда катта қарзи бор. Унинг оқибатида фермер солиқ тўламаяпти, ойлик беролмаяпти, кредитини ёполмаяпти”, – деди Қудбиев.