Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Оҳангарон туманларига режа-график асосида 5 кундан сув бериляпти. Kun.uz таҳририятига мурожаат қилган оҳангаронлик фермерларга кўра, муаммо 5 кунлик навбатда эмас, балки канал бўйлаб очиб олинган 21 та ноқонуний қулоқларда. Шу сабабли, ер майдони канал охирида жойлашган ўнлаб фермерларга сув етиб бормаяпти. Канал эса тозаланмаган.
Batafsil ma'lumotlarРоссияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижтимоий пенсия олиш ҳуқуқи Россияда камида 15 йил яшаган, яшаш учун рухсатномага эга бўлган ва маълум ёшга етган чет элликларга берилади (эркаклар учун 70 ёш ва аёллар учун 65 ёш).
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
Вилоятда 3 миллиард сўмлик субсидия, нафақа ва кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланган. Қайд қилинишича, бандлик органларининг 12 нафар ходими ва 25 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик субъекти ташкил қилиб, бошқариб келган.
Вояга етмаганларга официант, сартарош ва юкчи сифатида ишлашга рухсат бериш режалаштирилган
Бандлик вазирлиги 18 ёшгача бўлган ўқувчилар меҳнатини тартибга солувчи қарор лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжат рухсат этилган иш турлари ва меҳнат шароитларини белгилайди.
Норозилик, иш ташлаш, погром. Enter Engineering ҳануз ишчиларга маошларини тўлолмаяпти
Ўзбекистонда турли соҳаларда – кончилик саноатидан тортиб қурилишгача – ўнлаб лойиҳаларни амалга ошираётган Enter Engineering компанияси яна диққат марказида.
“Индорама Агро” ишчиларнинг ҳуқуқларини доимий равишда поймол қилиб, ноаниқ меҳнат шароитлари орқали уларнинг ночорлигидан фойдаланиб келган. Ишчиларнинг 400 нафари “хизмат кўрсатувчи” сифатида нотўғри таснифланиб, уларни касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ва меҳнат қонунчилиги бўйича кафолатлардан маҳрум қилган. Ҳуқуқ фаолларининг ҳужжатлаштиришига кўра, мажбурий меҳнатнинг яққол кўрсаткичи бўлган - меҳнаткашлар шартномалари янгиланмаслик таҳдиди остида ҳақ тўланмайдиган ишга мажбурлангани ҳақида кўплаб ҳолатлар аниқланган.
“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат
Ўзбекистонда йил давомида маъмурий қамоққа олинганлар сони 80 мингдан кўпроқ ва бу рақамлар ошиб бормоқда. Kun.uz судя ва ҳуқуқ фаоллари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш, судларга босим, «навбатчи» моддалар ва адолат ҳақида интервью ташкил қилди.