ЕТТБга қарши йўлланган шикоят: Ўзбекистонда пахта етиштирувчи “Индорама Агро” корхонасида меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ер мусодара қилиниши ва эксплуатация
“Ўзбек форуми” ерларнинг ноқонуний тортиб олиниши, ердан фойдаланиш имконияти йўқлиги, оммавий ишдан бўшатиш ҳолатлари ва меҳнат шартномаларини суиистеъмол қилиниши оқибатида тирикчилик манбаларини йўқотгани, шунингдек, касаба уюшмасини тарқатиб юборишга уринишлар ҳақида хабар берган ўнлаб ишчи ва фермерлар билан суҳбат ўтказди. Бундан ташқари, “Индорама Агро” компаниясига пахта етказиб бериш бўйича шартнома тузган фермерлар улар томонидан топширилган пахта учун тўловлар кечиктирилганлиги ва пахта учун минимал нарх белгиланмаган эксплуатацион шартномаларидан шикоят қилишмоқда. Очиқ-ошкора гапирадиган ишчилар ва манфаатдор томонлар таҳдид ва ўч олиш хавфи остида қолмоқда. “Ўзбек форуми” мониторлари билан суҳбатдан сўнг фермерлар ва ишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинган ва “халқаро ташкилотлар” билан гаплашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Details








