Кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, айниқса, Хитойнинг Шинжон пахта сектори АҚШ санкциялари остида қолганидан сўнг Ўзбекистонни эҳтимолий пахта етказиб берувчи сифатида кўраётгани айтилмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мажбурий меҳнат муаммосини ҳал этишда сезиларли ўсишга эришилди. Аммо энди яна бир муаммо – ерларни тортиб олиш муаммоси пайдо бўлди. Apparel Insider учун махсус ёзилган мазкур мақола муаллифи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми кунсультанти Линн Швейсфюрт фикрича, Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш фермерларнинг ўз ерларини хусусий компанияларга “ихтиёрий” беришига оид кўплаб ҳолатлар билан кечмоқда. Бу эса қишлоқда яшовчиларнинг тирикчилик манбаига ҳалокатли таъсир ўтказаётир.
Details