«Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М.Холматов 10 йилга қамалди. Яна 4 судланувчига 5 йил, бир нафарига 4 йил берилди.
Унга кўра, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.
Сешанба кунги видеоселекторда ёшлар билан ишлай олмагани учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва иккита туман ҳокими, бир қанча прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди. «Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак. Пулни болалар уйига олиб бориш лозим», — деди президент. Қолаверса, «1+1» дастури орқали 1 млн ёшлар қамраб олинмаса Адҳам Икрамов ва Дилмурод Қосимов ҳам ишдан бўшатилиши айтилди.
Мойнақ дегенимизде, Президентимиздиң, ел басшыларымыздың район халқына қаратып атырылған айрықша итибар, исбилерменлерге жаратылған көплеген жеңилликлер,социал - экономикалық жағдайын көтериўге,жақсылаўға қаратылған жаңа жойбарлар бәршемиздиң көз алдымызға келеди. Мойнақшылар әзелий мийнеткешлиги, туўры сөзлиги,исенимшилиги менен ажралып туратуғын халық деп ойлайман.
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинган. Бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлди.
Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.
2021 йил 19 мартда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги “Индорама Агро” компаниясининг 200 дан ортиқ ходими “Халқ бирлиги” мустақил касаба уюшмасини тузиш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу тузилма мамлакатда илк шундай уюшмадир. Касаба уюшмасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар яқин кунларда Адлия вазирлигига топширилади. “Халқ бирлиги” “Индорама Агро”нинг мазкур касаба уюшмасига қўшилишни истаган барча ходимлари учун очиқ бўлади.
Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари 19 март куни ўзларининг илк мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказди.
Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қийқим маҳалласида яшайдиган 14 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун 40 сотихдан берилган ер яна қайтариб олинди. Озодликка юборилган видеода туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Холбек Кубаев ва ҳокимликнинг бошқа мулозимлари тантанали равишда ёшларга сув чиқмайдиган адирли жойдан ер ўлчаб бераётгани акс этган.
Аммо Озодликка мурожаат қилган қўшработлик ёшларнинг айтишларича, улар артезиандан сув чиқариш ва узумчилик қилиш учун режаларини туза бошлаганда, уларга бу ер берилмаслиги эълон қилинган.
Ayollik matonati tog‘larni talqon qilishga-da qodir. Shu sababmi, u farzandlari, ro‘zg‘ori uchun tosh kelganda kemirib, suv kelganda simirishga ham tayyor. Hattoki zabardast erkaklar qilolmaydigan ishlarni ham bajaroladigan xilqat ayol... Atrofimizda bu kabi bardoshli ayollar ko‘p, juda ko‘p. Navbatdagi lavhamiz qora qozonni qaynatish uchun hayot qiyinchiliklariga bardosh berib kelayotgan, mardlar ishi – mardikorlikka chiqqan ayollar haqida.