Янгиликлар

01 Mart, 2021 / O'zbekiston
Ерни тортиб олиш – Ўзбекистон пахта сектори учун янги таҳдид

Ерни тортиб олиш – Ўзбекистон пахта сектори учун янги таҳдид

Кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, айниқса, Хитойнинг Шинжон пахта сектори АҚШ санкциялари остида қолганидан сўнг Ўзбекистонни эҳтимолий пахта етказиб берувчи сифатида кўраётгани айтилмоқда.  Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мажбурий меҳнат муаммосини ҳал этишда сезиларли ўсишга эришилди. Аммо энди яна бир муаммо – ерларни тортиб олиш муаммоси пайдо бўлди. Apparel Insider учун махсус ёзилган мазкур мақола муаллифи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми кунсультанти Линн Швейсфюрт фикрича, Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш фермерларнинг ўз ерларини хусусий компанияларга “ихтиёрий” беришига оид кўплаб ҳолатлар билан кечмоқда. Бу эса қишлоқда яшовчиларнинг тирикчилик манбаига ҳалокатли таъсир ўтказаётир.
01 Fevral, 2021 / O'zbekiston
ТИВ халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

ТИВ халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрлари учун ёзадиган мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганлигини маълум қилди. Аккредитация бўйича жавоб қонун бўйича 2 ойда эмас, 6 ойда берилган. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини, ижобий мақолалар ёзишини сўраганлигини айтмоқда.
01 Fevral, 2021 / O'zbekiston
Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда

Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда

Фарғона вилоятидаги Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари деярли 11 ойдан бери корхонага хом ашё етказилмаганлигини, иш тўхтаб қолиб, март ойидан ишчилар сони қисқартирилиши мумкинлигини айтмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти «Дарё» нашрига завод ёпилмаслигини, иш ўринлари қисқартирилиши, лекин ходимлар ишдан бўшатилмаслигини маълум қилган.
29 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
Indorama Agro МЧЖга берилган Касби пахта тозалаш заводи ишчилари ноҳақ бўшатилганини айтмоқда

Indorama Agro МЧЖга берилган Касби пахта тозалаш заводи ишчилари ноҳақ бўшатилганини айтмоқда

Қашқадарёда Indorama Agro МЧЖ тасарруфига берилган Касби пахта тозалаш заводининг ёппасига бўшатилган 100 дан ортиқ ишчиси 10 январдан буён завод маъмурияти, туман прокуратураси ҳамда ҳокимияти бинолари олдида йиғилмоқда. 28 январь куни Озодлик билан суҳбатда ноҳақ бўшатилгани ва иш ҳақи тўлиқ берилмаганини айтган ишчиларга кўра, завод раҳбарияти ва туман ҳокимият идоралари уларнинг муаммосини ҳал қилиб беролмаяпти.
28 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
ХМТ Ўзбекистонда 2020 йилги пахта терими бўйича мониторинг натижаларини эълон қилди

ХМТ Ўзбекистонда 2020 йилги пахта терими бўйича мониторинг натижаларини эълон қилди

Ўзбекистондаги 2020 йилги пахта йиғим-теримида болалар ва мажбурий меҳнат ҳолатлари тизимли равишда кузатилмади, 2019 йилга нисбатан пахта теримига мажбурлаш ҳоллари 33 фоизга камайган. Халқаро меҳнат ташкилоти шундай хулосага келди.
28 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
Cotton Campaign Ўзбекистондаги 2020 йилги пахта терими мониторинги натижаларини эълон қилди

Cotton Campaign Ўзбекистондаги 2020 йилги пахта терими мониторинги натижаларини эълон қилди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахта далаларида 2020 йилги ҳосилни йиғиб олишда мажбурий меҳнатга барҳам беришда кузатилган сезиларли олға силжишни олқишлади. Шу билан бирга, муаммолар ҳамон сақланиб қолаётгани қайд этилди.
16 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
Суриштирув: Ери тортиб олинган фермер ва "қулдек ишлатилаётган" ўзбеклар. Indorama Agro "намунали инвестор"ми?

Суриштирув: Ери тортиб олинган фермер ва "қулдек ишлатилаётган" ўзбеклар. Indorama Agro "намунали инвестор"ми?

2021 йилни Сирдарëнинг Оқолтин ва Сардоба туманларидаги юзлаб собиқ фермер ва пудратчи деҳқон ишсиз ва даромадсиз қолиш таҳдиди остида кутиб олди. Сабаби¸ Сардоба сув омборидаги техноген фалокатдан ҳалигача ўзини ўнглай олмаëтган бу ҳудуддаги 24 минг гектар пахта ва буғдой ерини 49 йилллик ижарага олган Сингапурдаги Indorama гуруҳининг маҳаллий шўъбаси оммавий қисқартиришни бошлаган. Айни шу кунларда Сирдарëдан минглаб километр узоқда – Лондонда жойлашган Европа тикланиш ва тараққиëт банки Indorama Agro МЧЖга 70 миллион долларлик кредит ажратиш қарори устига сўнгги муҳр босилишига ҳозирланмоқда.
12 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
"Қонингни ичаман!" - Мирзиёев "Содиқ хизматлари учун" тақдирлаган ИИВ мулозимидан ҳақорат ва таҳдид аудиоси

"Қонингни ичаман!" - Мирзиёев "Содиқ хизматлари учун" тақдирлаган ИИВ мулозимидан ҳақорат ва таҳдид аудиоси

Инспекторнинг ўз ҳудудидан ташқарига чиқиши мумкинмас. Вафоев инспекторнинг асосий иш линияси – жиноятчилик билан ишлаши ўрнига¸ уларни ҳар-хил тадбирларга жалб қилади¸ МИБчилар билан юришга мажбурлайди. Масалан¸ президент борадиган тадбирга минглаб инспектор жалб қилинади. Президентнинг катта сондаги хавфсизлик хизмати бор-ку охранага! Инспекторнинг ойлиги паст¸ иш вақти камида 12 соат¸ дам олиш куни йўқ. Булар етмагандек¸ мана шунақа ҳақоратдан боши чиқмайди”
26 Dekabr, 2020 / O'zbekiston
O‘zbekiston majburiy mehnatni tugatishda yutuqlarga erishdi, ammo hanuz uni butkul yo‘q qila olmadi

O‘zbekiston majburiy mehnatni tugatishda yutuqlarga erishdi, ammo hanuz uni butkul yo‘q qila olmadi

O‘zbekiston paxta sanoatida bolalar va kattalar majburiy mehnati bo‘yicha o‘tkazilgan 10 yillik monitoring va hisobotlardan so‘ng mamlakat prezidenti Shavkat Mirziyoevning ulkan islohotlar dasturi orqali erishilgan muhim o‘zgarishlar yo‘lini qayd etgan holda ufqda tarixiy bir lahza bo‘lishi mumkinligi bilan bog‘liq umid uchqunlari paydo bo‘ldi.
04 Noyabr, 2020 / O'zbekiston
Пахтага ётоғи билан олиб кетилган 62 яшар мардикор каналда чўкиб кетди

Пахтага ётоғи билан олиб кетилган 62 яшар мардикор каналда чўкиб кетди

Жиззах вилояти Бахмал туманидан Мирзачўл туманига пахта теримига олиб кетилган 62 яшар Райимберди Қаршиев 23 октябрь куни каналга тушиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган марҳум укасининг айтишича, акасини қишлоқда одамларнинг уйида ишлаб юрган пайтда, профилактика инспектори ва МФЙ котиби "алдаб олиб кетган". Одамларни пахтага сафарбар қилишга раҳбарлик қилган ҚФЙ котиби Озодлик билан суҳбатда марҳумнинг ўз ихтиёри билан пахта теримига кетганини иддао қилди.