Ишчилардан олинган бу маълумотни "Ўзбекистон темир йўллари"нинг кадрлар бўлими мулозими тасдиқлади. Шу ой бошида портлаш рўй берган Гулистондаги "Алпомиш" спорт мажмуасини тиклаётган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг элликка яқин қурувчиси ҳам иш ҳақлари берилмаётганидан норози. Ўз хавфсизлигини ўйлаб Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган қурувчига кўра, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ нинг 200 дан зиёд ишчиси май ойидан буён Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Сардоба сув омборининг ёрилиши оқибатида вайрон бўлган уйларни таъмирлаш ҳамда кўприк қурилиши ишларида қатнашмоқда: "Сардобада тўртта кўприк қурдик. Уйларни ҳам тикладик, лекин август ойидан буён бизга пул бергани йўқ".
Бугун, 21 сентябрь куни «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» МЧЖдан пулини ололмаётган ўнлаб фуқаролар Тошкентга тўпланишди. Улар ўз пулларини ундириш кечикаётганидан норози бўлиб, бош вазир қабулига келишган.
Kun.uz янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар меҳнатига оид қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар ҳақида Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан интервью уюштирди.
Qo‘lda terilgan har bir kilogramm paxta xomashyosi uchun birinchi terimda - 1 000 so‘mdan, ikkinchi terimda - 1 400 so‘mdan kam bo‘lmagan miqdorda mehnat haqi to‘lanadi.
Uyga qaytmoqchi bo‘lgan o‘zbekistonlik uch mingdan ziyod muhojir hozir Samara viloyatidagi maxsus vaqtinchalik lagerda bo‘lib turibdi, deb xabar beradi «Exo Moskvi» radiosi. O‘zbeklar milliy-madaniy jamiyati kotibi Yodgor Usmonovning so‘zlariga ko‘ra, o‘zbekistonlik muhojirlar Kinel shahri yaqinida joylashgan maxsus lagerga kelishda davom etmoqda.
Bugun, 5 sentabr kuni AOKAdagi matbuot anjumanida 2019 yilgi paxta terimida majburiy mehnat holatlari ko‘proq aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi. Bu haqda kasaba uyushmalari federatsiyasi raisi o‘rinbosari Baxtiyor Mahmadaliyev axborot berdi.
Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар билан учрашувга 2 июл куни Москвадаги элчихонадан вакиллар келган¸ аммо улар барча билан эмас 20тача одам билан учрашишларини айтишган. Ўзбекистонликларга кўра¸ элчихона ходимлари ҳам ҳеч қандай амалий ëрдам бермаган.
Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар 1 июль куни Қозоғистонга элтувчи магистрал йўлни тўсишга уринди. Оренбург областининг Бузулук тумани ҳудудида йиғилган ўзбекистонлик муҳожирлардан олинган маълумотга кўра, тезда етиб борган Оренбург полицияси уларни кўчадан четлатган.
Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди. Буюк Британиядаги Ольстер университетининг амалий ижтимоий ва сиёсий фанлар мактаби раҳбари, криминология профессори Кристиан Ласслетт ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорлигида тайёрланган ушбу нашрда кластерлар ортида турган ношаффоф ширкатлар, уларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар, пахта секторининг бу тарзда хусусийлаштирилиши жараёнида юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида сўз боради. “Элтуз” сайти мазкур тадқиқотнинг асосий жиҳатлари ҳақида ўз ўқувчиларини хабардор қилишни лозим топди.
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар президент Мирзиëевдан Қозоғистон орқали коридор очиб беришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича¸ улар турган жойда ҳеч қандай шароит йўқ. Кўпчиликнинг ëнида ҳатто егулик учун пул қолмаган.