Янгиликлар

06 Iyul, 2020 / O'zbekiston

Видео: Чегарадаги ўзбекистонликлар: Сайланганда халқ керак эди, сайлангандан кейин керак эмасми?

Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар билан учрашувга 2 июл куни Москвадаги элчихонадан вакиллар келган¸ аммо улар барча билан эмас 20тача одам билан учрашишларини айтишган. Ўзбекистонликларга кўра¸ элчихона ходимлари ҳам ҳеч қандай амалий ëрдам бермаган.
03 Iyul, 2020 / O'zbekiston
Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилган муҳожирлар магистрал йўлни тўсишга уринди

Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилган муҳожирлар магистрал йўлни тўсишга уринди

Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар 1 июль куни Қозоғистонга элтувчи магистрал йўлни тўсишга уринди. Оренбург областининг Бузулук тумани ҳудудида йиғилган ўзбекистонлик муҳожирлардан олинган маълумотга кўра, тезда етиб борган Оренбург полицияси уларни кўчадан четлатган.
01 Iyul, 2020 / O'zbekiston
Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар

Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар

Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди.  Буюк Британиядаги Ольстер университетининг амалий ижтимоий ва сиёсий фанлар мактаби раҳбари, криминология профессори Кристиан Ласслетт ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорлигида тайёрланган ушбу нашрда кластерлар ортида турган ношаффоф ширкатлар, уларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар, пахта секторининг бу тарзда хусусийлаштирилиши жараёнида юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида сўз боради. “Элтуз” сайти мазкур тадқиқотнинг асосий жиҳатлари ҳақида ўз ўқувчиларини хабардор қилишни лозим топди.
30 Iyun, 2020 / O'zbekiston
Чегарадаги ўзбекистонликлар: Трассада гадойга ўхшаб тиланчилик қилишга мажбур бўляпмиз

Чегарадаги ўзбекистонликлар: Трассада гадойга ўхшаб тиланчилик қилишга мажбур бўляпмиз

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар президент Мирзиëевдан Қозоғистон орқали коридор очиб беришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича¸ улар турган жойда ҳеч қандай шароит йўқ. Кўпчиликнинг ëнида ҳатто егулик учун пул қолмаган.
17 Iyun, 2020 / O'zbekiston

Гектарига 20 центнердан кам ҳосил олган фермердан ер олиб қўйилади

Президент 16 июнь кунги видеоселектор йиғилишида белгиланган меъёрдан кам ғалла олган фермер ва кластерлардан ер қайтариб олиниши ҳақида гапирди.  «Бу йил қилинган барча чора-тадбирлар, ўз вақтида етказиб берилган ўғит, агротехник тадбирлар, қолаверса, об-ҳавонинг қулай келгани сабабли ғаллачиликда мўл ҳосил кутиляпти. Энди иложи борича ғалламизни тез йиғиштириб олиб, бир кун олдин бўлса ҳам экспорт маҳсулотларини эксак, ҳозирги иқтисодиётимизга мадад бўлади.
11 Iyun, 2020 / O'zbekiston
Фермернинг "ўз буғдойини ўзи ўғирламаслиги учун" ўқитувчи ва банк ходимлари қоровул қилиб қўйилди

Фермернинг "ўз буғдойини ўзи ўғирламаслиги учун" ўқитувчи ва банк ходимлари қоровул қилиб қўйилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида ўқитувчилар, банк ва солиқ инспекцияси ходимлари буғдой ўримига қоровул қилиб қўйилмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар юборган ўқитувчининг айтишича, туман ҳокими ўринбосари карантин даврида олган ойликни “оқлаш” учун фермерларнинг ўз буғдойини ўзи ўғирламаслигини назорат қилишни топширган. Озодлик гаплашган фермерларга кўра¸ ҳокимлик мулозимлари дала бошида туриб, режадан ортган буғдойни ҳам мажбуран ўриб олиб кетмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Убайдулло Очилов ўқитувчи ва банк ходимларининг буғдой қоровуллигига қўйилганини инкор қилди.
08 Iyun, 2020 / O'zbekiston
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Ўқитувчилар мажбурий меҳнатда! Дарвоза қулф, кириш-чиқиш тақиқланган”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Ўқитувчилар мажбурий меҳнатда! Дарвоза қулф, кириш-чиқиш тақиқланган”

ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 5-сонли мактаб-интернат ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Дарвоза қулфланган, кириш-чиқиш тақиқланган...”
01 May, 2020 / O'zbekiston
OzodTahlilchi: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат миқёси кенгаймоқда

OzodTahlilchi: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат миқёси кенгаймоқда

Олдин хабар қилинганидай, 16 апрелда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Cotton Campaign халқаро коалицияси ҳамда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг давлат тизими бекор қилиниши учун курашаётган компаниялар уюшмаларига мурожаати эълон қилинди.
17 Aprel, 2020 / O'zbekiston
Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.
15 Aprel, 2020 / O'zbekiston
Қашқадарёлик тадбиркор Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади: "Илтимос, бизга тазйиқ ўтказишмасин" (ВИДЕО)

Қашқадарёлик тадбиркор Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади: "Илтимос, бизга тазйиқ ўтказишмасин" (ВИДЕО)

Қашқадарёлик “Султан текс” хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, маҳаллий бўғиндаги раҳбарлар тазйиқидан ҳимоя қилишни сўради.