Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон пахтани экспорт қилмаётгани, уни мамлакатнинг ўзида тўлиқ қайта ишлаётганини билдирди. 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига сафари чоғида гапирган Мирзиёевга кўра, пахта режаси бажарилишидан аввал фермернинг ўзи манфаатдор. Аммо Озодлик суҳбатлашган фермерлар кластерларга топширилаётган пахта учун қанча ҳақ тўланишини билмасликларини айтишмоқда.
«Аммо биз толиб эмасмиз... Иш сўраб борсак, ишчи ҳужжати сўрашади», — дейди Ўзбекистонда ўқиётган афғонистонлик Сайёра Ҳадид. Kun.uz’га афғонистонлик талабалар ҳам пулсизлик ва ишсизликдан қийналаётгани, виза учун пул кераклиги, Афғонистондан пул юбориш қийинлиги каби муаммолар ҳақида гапириб берди.
Фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади
2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.
Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди. Уларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Ўсимликлар карантини хизмати бошлиғи Иброҳим Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди. Йўл қўйган камчиликлари учун қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев лавозимидан озод этилгани, вазир ўринбосари Ш.Мирзаевга ҳайфсан берилгани айтиб ўтилди.
1 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати яна 10 тага ортади. Уларнинг орасида — риэлторлик хизматларини кўрсатиш, уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш, автомобиль бозоларида воситачилик қилиш, кулолчилик ва бошқалар мавжуд.
Жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Москва шаҳар Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган ҳостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.
Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг янги иш жойи маълум бўлди.
1 июндан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ва базавий ҳисоблашнинг янги миқдорлари белгиланмоқда.