Янгиликлар

16 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
Суриштирув: Ери тортиб олинган фермер ва "қулдек ишлатилаётган" ўзбеклар. Indorama Agro "намунали инвестор"ми?

Суриштирув: Ери тортиб олинган фермер ва "қулдек ишлатилаётган" ўзбеклар. Indorama Agro "намунали инвестор"ми?

2021 йилни Сирдарëнинг Оқолтин ва Сардоба туманларидаги юзлаб собиқ фермер ва пудратчи деҳқон ишсиз ва даромадсиз қолиш таҳдиди остида кутиб олди. Сабаби¸ Сардоба сув омборидаги техноген фалокатдан ҳалигача ўзини ўнглай олмаëтган бу ҳудуддаги 24 минг гектар пахта ва буғдой ерини 49 йилллик ижарага олган Сингапурдаги Indorama гуруҳининг маҳаллий шўъбаси оммавий қисқартиришни бошлаган. Айни шу кунларда Сирдарëдан минглаб километр узоқда – Лондонда жойлашган Европа тикланиш ва тараққиëт банки Indorama Agro МЧЖга 70 миллион долларлик кредит ажратиш қарори устига сўнгги муҳр босилишига ҳозирланмоқда.
12 Yanvar, 2021 / O'zbekiston
"Қонингни ичаман!" - Мирзиёев "Содиқ хизматлари учун" тақдирлаган ИИВ мулозимидан ҳақорат ва таҳдид аудиоси

"Қонингни ичаман!" - Мирзиёев "Содиқ хизматлари учун" тақдирлаган ИИВ мулозимидан ҳақорат ва таҳдид аудиоси

Инспекторнинг ўз ҳудудидан ташқарига чиқиши мумкинмас. Вафоев инспекторнинг асосий иш линияси – жиноятчилик билан ишлаши ўрнига¸ уларни ҳар-хил тадбирларга жалб қилади¸ МИБчилар билан юришга мажбурлайди. Масалан¸ президент борадиган тадбирга минглаб инспектор жалб қилинади. Президентнинг катта сондаги хавфсизлик хизмати бор-ку охранага! Инспекторнинг ойлиги паст¸ иш вақти камида 12 соат¸ дам олиш куни йўқ. Булар етмагандек¸ мана шунақа ҳақоратдан боши чиқмайди”
26 Dekabr, 2020 / O'zbekiston
O‘zbekiston majburiy mehnatni tugatishda yutuqlarga erishdi, ammo hanuz uni butkul yo‘q qila olmadi

O‘zbekiston majburiy mehnatni tugatishda yutuqlarga erishdi, ammo hanuz uni butkul yo‘q qila olmadi

O‘zbekiston paxta sanoatida bolalar va kattalar majburiy mehnati bo‘yicha o‘tkazilgan 10 yillik monitoring va hisobotlardan so‘ng mamlakat prezidenti Shavkat Mirziyoevning ulkan islohotlar dasturi orqali erishilgan muhim o‘zgarishlar yo‘lini qayd etgan holda ufqda tarixiy bir lahza bo‘lishi mumkinligi bilan bog‘liq umid uchqunlari paydo bo‘ldi.
04 Noyabr, 2020 / O'zbekiston
Пахтага ётоғи билан олиб кетилган 62 яшар мардикор каналда чўкиб кетди

Пахтага ётоғи билан олиб кетилган 62 яшар мардикор каналда чўкиб кетди

Жиззах вилояти Бахмал туманидан Мирзачўл туманига пахта теримига олиб кетилган 62 яшар Райимберди Қаршиев 23 октябрь куни каналга тушиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган марҳум укасининг айтишича, акасини қишлоқда одамларнинг уйида ишлаб юрган пайтда, профилактика инспектори ва МФЙ котиби "алдаб олиб кетган". Одамларни пахтага сафарбар қилишга раҳбарлик қилган ҚФЙ котиби Озодлик билан суҳбатда марҳумнинг ўз ихтиёри билан пахта теримига кетганини иддао қилди.
24 Oktyabr, 2020 / O'zbekiston
"ЎТЙ"нинг Сардобада кўприк қураётган ишчилари икки ойдан бери маошсиз ишламоқда. Гулистонда портлаган мажмуани тиклаётганлар ҳам

"ЎТЙ"нинг Сардобада кўприк қураётган ишчилари икки ойдан бери маошсиз ишламоқда. Гулистонда портлаган мажмуани тиклаётганлар ҳам

Ишчилардан олинган бу маълумотни "Ўзбекистон темир йўллари"нинг кадрлар бўлими мулозими тасдиқлади. Шу ой бошида портлаш рўй берган Гулистондаги "Алпомиш" спорт мажмуасини тиклаётган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг элликка яқин қурувчиси ҳам иш ҳақлари берилмаётганидан норози. Ўз хавфсизлигини ўйлаб Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган қурувчига кўра, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ нинг 200 дан зиёд ишчиси май ойидан буён Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Сардоба сув омборининг ёрилиши оқибатида вайрон бўлган уйларни таъмирлаш ҳамда кўприк қурилиши ишларида қатнашмоқда: "Сардобада тўртта кўприк қурдик. Уйларни ҳам тикладик, лекин август ойидан буён бизга пул бергани йўқ".
24 Sentyabr, 2020 / O'zbekiston
Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фуқаролар бош вазир қабулига йиғилди. Зарар миқдори 9 млрд сўмга яқин

Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фуқаролар бош вазир қабулига йиғилди. Зарар миқдори 9 млрд сўмга яқин

Бугун, 21 сентябрь куни «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» МЧЖдан пулини ололмаётган ўнлаб фуқаролар Тошкентга тўпланишди. Улар ўз пулларини ундириш кечикаётганидан норози бўлиб, бош вазир қабулига келишган.
21 Sentyabr, 2020 / O'zbekiston
«Талабани синов муддати билан ишга олиш қонунга зид» — талабалар меҳнати масаласида мутахассис билан суҳбат

«Талабани синов муддати билан ишга олиш қонунга зид» — талабалар меҳнати масаласида мутахассис билан суҳбат

Kun.uz янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар меҳнатига оид қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар ҳақида Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан интервью уюштирди.
10 Sentyabr, 2020 / O'zbekiston
Hukumat paxta terimi bo‘yicha qaror qabul qildi

Hukumat paxta terimi bo‘yicha qaror qabul qildi

Qo‘lda terilgan har bir kilogramm paxta xomashyosi uchun birinchi terimda - 1 000 so‘mdan, ikkinchi terimda - 1 400 so‘mdan kam bo‘lmagan miqdorda mehnat haqi to‘lanadi.
08 Sentyabr, 2020 / O'zbekiston
Samara viloyatidagi maxsus lagerda o‘zbekistonlik 3 mingdan ortiq muhojir yashamoqda - OAV

Samara viloyatidagi maxsus lagerda o‘zbekistonlik 3 mingdan ortiq muhojir yashamoqda - OAV

Uyga qaytmoqchi bo‘lgan o‘zbekistonlik uch mingdan ziyod muhojir hozir Samara viloyatidagi maxsus vaqtinchalik lagerda bo‘lib turibdi, deb xabar beradi «Exo Moskvi» radiosi. O‘zbeklar milliy-madaniy jamiyati kotibi Yodgor Usmonovning so‘zlariga ko‘ra, o‘zbekistonlik muhojirlar Kinel shahri yaqinida joylashgan maxsus lagerga kelishda davom etmoqda.
06 Sentyabr, 2020 / O'zbekiston
Majburiy mehnat holatlari ko‘p aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi

Majburiy mehnat holatlari ko‘p aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi

Bugun, 5 sentabr kuni AOKAdagi matbuot anjumanida 2019 yilgi paxta terimida majburiy mehnat holatlari ko‘proq aniqlangan viloyatlar ma'lum qilindi. Bu haqda kasaba uyushmalari federatsiyasi raisi o‘rinbosari Baxtiyor Mahmadaliyev axborot berdi.