Амалдаги қонунчиликка кўра, ижтимоий пенсия олиш ҳуқуқи Россияда камида 15 йил яшаган, яшаш учун рухсатномага эга бўлган ва маълум ёшга етган чет элликларга берилади (эркаклар учун 70 ёш ва аёллар учун 65 ёш).
Вилоятда 3 миллиард сўмлик субсидия, нафақа ва кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.
Қайд қилинишича, бандлик органларининг 12 нафар ходими ва 25 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик субъекти ташкил қилиб, бошқариб келган.
Бандлик вазирлиги 18 ёшгача бўлган ўқувчилар меҳнатини тартибга солувчи қарор лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжат рухсат этилган иш турлари ва меҳнат шароитларини белгилайди.
Ўзбекистонда турли соҳаларда – кончилик саноатидан тортиб қурилишгача – ўнлаб лойиҳаларни амалга ошираётган Enter Engineering компанияси яна диққат марказида.
“Индорама Агро” ишчиларнинг ҳуқуқларини доимий равишда поймол қилиб, ноаниқ меҳнат шароитлари орқали уларнинг ночорлигидан фойдаланиб келган. Ишчиларнинг 400 нафари “хизмат кўрсатувчи” сифатида нотўғри таснифланиб, уларни касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ва меҳнат қонунчилиги бўйича кафолатлардан маҳрум қилган. Ҳуқуқ фаолларининг ҳужжатлаштиришига кўра, мажбурий меҳнатнинг яққол кўрсаткичи бўлган - меҳнаткашлар шартномалари янгиланмаслик таҳдиди остида ҳақ тўланмайдиган ишга мажбурлангани ҳақида кўплаб ҳолатлар аниқланган.
Ўзбекистонда йил давомида маъмурий қамоққа олинганлар сони 80 мингдан кўпроқ ва бу рақамлар ошиб бормоқда. Kun.uz судя ва ҳуқуқ фаоллари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш, судларга босим, «навбатчи» моддалар ва адолат ҳақида интервью ташкил қилди.
“SANEG” компанияси тизимида ишлаймиз. Пичоқ бориб суякка етяпти. Кеча-кундуз метан заправкалари ишлаётган, суткасига минглаб тонна нефть маҳсулотини қазиб олиб сотаётган компаниямиз раҳбарлари ишчиларини норози қиляпти. Октябрь ойи маошининг 50 фоизини ташлашди, холос. Қолган маоши тушишини кутаётган ишчи-ходимлар норозилик билдириб иш ташлаш қилмоқчи бўлди. Меҳнат шартномасида кўрсатилган мукофот ва байрам пули, янги йил совғасидан умид ҳам қилдик. Компания ишчиларини ўйлайдиган бирор мард раҳбар борми? Биз ўз пешона теримизни сўраяпмиз, ахир. Бизга берилган 50% пулнинг (1,8-2 млн сўм) бир қисми ҳам кредитга кетди. Байрамни тушкун кайфиятда ўтказдик. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ер остидан газ ва “қора олтин” қазиб чиқараётган биз ишчиларга эътибор қаратишларини сўраймиз. Маошимиз ва байрам пулларимизни тўлиқ беришсин”.
“Тошкент вилояти Пискент тумани пахта тозалаш заводида вақтинча ижара шартномаси асосида ишлаб келаётган ишчилар 6 ойдан бери маош олмаяпмиз. Иш ташлаш ҳам қилдик. Кредитларимиз фоизи кўпайиб боряпти. Газ ўчган. Солиқларни, чироқ пулини тўлашимиз керак. “Real agro сotton” кластери иш ҳақимизни қачон беради?”
Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби ҳам жорий қилинади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ММТВ ахборот тизимида техник муаммолар бўлганини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 октябрь тонгига қадар ўқитувчиларнинг 95 фоизига ойлик тушганини маълум қилди. Қонунчиликда иш ҳақи кечиккани учун компенсация назарда тутилган.