Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди. Буюк Британиядаги Ольстер университетининг амалий ижтимоий ва сиёсий фанлар мактаби раҳбари, криминология профессори Кристиан Ласслетт ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорлигида тайёрланган ушбу нашрда кластерлар ортида турган ношаффоф ширкатлар, уларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар, пахта секторининг бу тарзда хусусийлаштирилиши жараёнида юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида сўз боради. “Элтуз” сайти мазкур тадқиқотнинг асосий жиҳатлари ҳақида ўз ўқувчиларини хабардор қилишни лозим топди.
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар президент Мирзиëевдан Қозоғистон орқали коридор очиб беришни сўрамоқда. Уларнинг айтишича¸ улар турган жойда ҳеч қандай шароит йўқ. Кўпчиликнинг ëнида ҳатто егулик учун пул қолмаган.
Президент 16 июнь кунги видеоселектор йиғилишида белгиланган меъёрдан кам ғалла олган фермер ва кластерлардан ер қайтариб олиниши ҳақида гапирди. «Бу йил қилинган барча чора-тадбирлар, ўз вақтида етказиб берилган ўғит, агротехник тадбирлар, қолаверса, об-ҳавонинг қулай келгани сабабли ғаллачиликда мўл ҳосил кутиляпти. Энди иложи борича ғалламизни тез йиғиштириб олиб, бир кун олдин бўлса ҳам экспорт маҳсулотларини эксак, ҳозирги иқтисодиётимизга мадад бўлади.
Қашқадарё вилояти Косон туманида ўқитувчилар, банк ва солиқ инспекцияси ходимлари буғдой ўримига қоровул қилиб қўйилмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар юборган ўқитувчининг айтишича, туман ҳокими ўринбосари карантин даврида олган ойликни “оқлаш” учун фермерларнинг ўз буғдойини ўзи ўғирламаслигини назорат қилишни топширган. Озодлик гаплашган фермерларга кўра¸ ҳокимлик мулозимлари дала бошида туриб, режадан ортган буғдойни ҳам мажбуран ўриб олиб кетмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Убайдулло Очилов ўқитувчи ва банк ходимларининг буғдой қоровуллигига қўйилганини инкор қилди.
ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 5-сонли мактаб-интернат ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Дарвоза қулфланган, кириш-чиқиш тақиқланган...”
Олдин хабар қилинганидай, 16 апрелда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Cotton Campaign халқаро коалицияси ҳамда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг давлат тизими бекор қилиниши учун курашаётган компаниялар уюшмаларига мурожаати эълон қилинди.
Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.
Қашқадарёлик “Султан текс” хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, маҳаллий бўғиндаги раҳбарлар тазйиқидан ҳимоя қилишни сўради.
Президент 26 март куни ҳокимларга карантин пайтида барча даражадаги мажлисбозликларни тўхтатишни буюрди. Аммо, топшириқнинг эртасига Бўка туманидаги масъуллар 50дан ортиқ фермерни бир жойга тўплаб, семинар ўтказди.
Андижон вилояти Асака туманида ободонлаштириш ишлари учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўз ҳисобидан 50 тадан 500 тагача арча, мевали ва манзарали дарахт сотиб олишга мажбурланмоқда.