Лойиха Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ, шунингдек, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг соғлиғи ва маънавий ривожланишига зарар етказмайдиган ҳамда таълим жараёнига тўсқинлик қилмаса, бўш вақтларида енгил турдаги ишларни бажаришга рухсат этилган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжат билан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар шуғулланиши мумкин бўлган 40 турдаги енгил иш ва касблар рўйхати тасдиқланди. Улар орасида официант, соатсоз, сартарош, идиш ювувчи, сотувчи, чипта тарқатувчиси, товар қадоқловчи, юкчи, ёғоч ўймакорлиги, мозайка устаси, пойабзал тозаловчи ва бошқалар бор.
Бундан ташқари, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар фақат ота-оналардан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш фақат бандлик агентлигининг розилиги билан мумкин.
Вояга етмаганлар, шунингдек, ишлашга рухсат беришдан олдин хавфсиз меҳнат амалиёти бўйича тренингдан ўтишлари ва билим синовидан ўтишлари керак. Таълим ва кўрсатмалардан ўтмаганлар ишлашга рухсат этилмайди.
Ҳужжат билан, шунингдек, иш кунининг, ҳафтанинг давомийлиги, оғир нарсаларни кўтариш ва кўчириш меъёрлари, йиллик ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи миқдори тасдиқланди.
Лойиҳа муҳокамаси 23 майга қадар давом этади.